+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“ЎНЕФТГАЗИНСПЕКЦИЯ” ТОМОНИДАН 4 МЛРД СЎМ МИҚДОРИДАГИ НОҚОНУНИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАДИ

Жорий йилнинг 10-декабридан 19-декабрига қадар Ўзнефтгазинспекция томонидан Республикада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича мунтазам тадбирлар ўтказилди. Тадбирлар натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 4 млрд 48 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича асосий ҳуқуқбузарларликлар иссиқхоналар, оҳак ишлаб чиқариш цехи ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи цехларда кузатилган.

Хусусан, Навоий вилояти оҳак ишлаб чиқариш цехида 259,2  млн сўмлик 259,2 минг метр куб  ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган,  шунингдек Самарқанд вилоятида жойлашган “Гулом Файз Барака Замин” МЧЖга тегишли иссиқхонада 422,4  млн сўмлик 422,4 минг метр куб  ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.  Яна бир йирик ўғирлик Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманидаги “Эхсон Майбод Мануфактуринг Гроуп” МЧЖ га қарашли қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи цехида  кузатилган бўлиб жами 527,6  млн сўмлик 527,6 минг метр куб  ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган

Ўзнефтгазинспекция Республикада табиий газнинг етишмаслигининг асосоий сабабларидан бири дея табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишлар эканлигини такидлайди.

Жорий йил бошидан буён жами 3800 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний истеъмол қилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, жами 71 млрд 310 млн сўм миқдорида зарар келтирган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

Табиий ва суюлтирилган газдан тўғри ҳамда қонуний фойдалиш чора-тадбирлари давом этмоқда


Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions