+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


ТАБИИЙ ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ РАВИШДА ФОЙДАЛАНГАНЛАР ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРАДИ

Айни вақтда ҳарорат пастлаши натижасида табиий газга бўлган талаб ортиб келмоқда, ижтимоий тармоқларда табиий газ етишмаслиги бўйича бир қанча шикоят ва норозичилик маъносидаги постлар кўпайиб бормоқда. Бу вазиятдан айрим қўштирноқ ичидаги “мансаабдор шахс”лар фойдаланиб қолишга харакат қилишмоқда.   

Ўзнефтгазинспекция, мажбурий ижро бюроси ҳамда “Худудгазтаъминот” АЖ ходимлари ва “Узстандарт” агентлиги мутахассислари билан биргаликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича навбатдаги тадбир ўтказилди. Тадбир натижасига кўра 773 та ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Ушбу натижага кўра 8 млн 334 минг метр куб миқдоридаги ноқонуний табий газдан фойдаланилганлиги яъни жами 6 млрд 337 млн сўм миқдорида газ таъминоти корхонасига зарар етказилганлиги аниқланди.

Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларидан бири Тошкент вилоятидаги 3 та пиштган ғишт ишлаб чиқариш цехларида кузатилди. Газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида газ таъминоти корхонасига жами 2 млрд 210 млн сўм зарар келтирилганлиги аниқланди. Уларниг орасида “Бинокор” МЧЖ рахбарияти томонидан бир неча бор табиий газдан ноқонуний равишда фойдалангани учун жавобгарликка тортилган. Ушбу цех газ таъминоти корхонасига бир неча марта зарар етказган. Сўнги аниқлаш натижасига кўра 1 млрд 790 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Шунингдек, "Ўзнефтегазинспекция" томонидан ўтказилган навбатдаги тадбир натижаларига кўра, иссиқхоналарда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 84 та ҳолатлар аниқланди. Ўғирланган ёқилғи ҳажми 2 млн 173 минг метр куб (2 млрд 186 млн сўм) ни ташкил этди.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 16 та (пиштган ғишт, оҳак, кулолчилик) цехлар ҳамда 673 та бошқа фаолият билан шуғулланувчи корхоналар аниқланган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра табиий газнинг ноқонуний истеъмоли ҳажми 6 млн 148 минг метр куб (4 млрд 204 млн сўм) ни ташкил этди.

Юқорида кўрсатилган аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

 

Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions