+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


ГАЗ ТЎЛДИРИШ ШАХОБЧАЛАРИ ГАЗ ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИГА 30,4 МЛРД СУМЛИК ЗАРАР ЕТКАЗДИ

Жорий йилнинг 22-ноябрь кунидан 1 декабргача Узнефтгазинспекция, мажбурий ижро бюроси ҳамда “Худудгазтаъминот” АЖ ходимлари ва “Узстандарт” агентлиги мутахассислари томонидан Республикада жойлашган 72 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобча (АГТКШ)ларда табиий газни қабул қилиш ҳолати юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижаларига кўра 16 та корхоналар томонидан газ ҳисоблаш ускунасига (Автопилот ва Автопилот про) ташқи таъсир кўрсатилганлиги натижасида Газ таъминоти корхонасига жами 30 млрд 441 млн сўм зарар келтирилганлиги аниқланди. Мисол учун:

Янгийўл туманида жойлашган “Юксак самара метан газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 267,2 минг метр куб (1 млрд 267 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

“Равнак газ метан сервис” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 979,2 минг метр куб (979 млн 200 минг сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

“Хамкор газ сервис” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 008,0 минг метр куб (1 млрд 8 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Бекобод шаҳрида жойлашган “Пегас петролиум газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 478,4 минг метр куб (1 млрд 478,4 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Ангрен шаҳрида жойлашган “Yangiyo`l metan gaz” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 3 564,0 минг метр куб (3 млрд 546 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Оҳангарон туманида жойлашган “Оптима газ сервис” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 1 008,0 минг метр куб (1 млрд 8,0 млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Юқори чирчиқ туманида жойлашган “Оққўрғон эко газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 604,8 минг метр куб (604,8  млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Ўртачирчиқ туманида жойлашган “Тўйтепа воха газ” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 756,0 минг метр куб (756,0  млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Сирдарьё туманида жойлашган “ZIYO NUR METAN” МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига колибровка кўрсаткичларига ўзгартириш киритилганлиги натижасида ускуна табиий газ сарфини кам кўрсатишига олиб келган. Ушбу корхонага жами 11 844 минг метр куб (11 млрд 844  млн сўм) қайта ҳисоб – китоб қилинди.

Юқорида кўрсатилган барча корхоналарда аниқланган ҳолатлар юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси мутахассислари томонидан тегишли далолатномалар расмийлаштирилди.


Ўзнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions