+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” табиий газнинг 390 млн сумдга яқин миқдорда ўғирланиши ҳолатлари хақида ҳабар бермоқда

Жорий йилнинг 6-8 ноябрь ойи давомида Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан Навоий вилояти “Инспекторлар” кўчасида жойлашган табиий газ истеъмолчилари газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирлар натижасида газ уғирланиш холатлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар 390 млн сумни ташкил этди.

Хусусан, Навои вилоятида жойлашган “Кимёгар СТМ” ишлаб чиқариш корхонасида даствлабки хисоб китоб бўйича 48 млн сўмлик, 48 минг метр куб, шунингдек, Навоий шаҳри “Инспекторлар” кўчасида жойлашган “Навоий Цитрус Сервис” МЧЖ, “Red Top Fruits” МЧЖ, “Боғи Жаҳон Меваси” МЧЖ, “Навоий Кармана Автосервис” МЧЖ, “Тинчлик Чорво Навоий” МЧЖ, “Ғолиб Бекзод” МЧЖ, “Мафтункор Бахор” ХК, “Шохрух Дилдора” МЧЖ иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш ҳолати ўрганилганда, газ таъминоти корхонаси билан шартнома расмийлаштирмасдан табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Дастлабки хисоб китоб бўйича жами 342 млн сўмлик 342 минг метр куб табиий газ ноқонуний равишда сарфланганлиги маълум бўлди.

Ушбу холатларнинг келиб чиқиши таҳлил этилганида, асосан газ таъминоти корхонаси томонидан истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний ва ўзбошимчалик билан фойдаланишга шарт-шароит яратиб берилганлиги, яъни назоратни сусайтириб юборилганлиги сабаб бўлган.

Шуни таъкидлаш керакки, жорий йилнинг бошидан 2500 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Сиқилган газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.

Узнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions