+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


РЕСПУБЛИКАДА БИР НЕЧТА АВТОМОБИЛЬ ГАЗ ТЎЛДИРИШ КОМПРЕССОР ШАХОБЧАЛАРИНИНГ (АГТКШ) ИШ ФАОЛИЯТИ ВАҚТИНЧАЛИК ТЎХТАТИЛДИ

Бугунги кўнда, бензининг сотилаётган нархи ошиб бориши сабабли, автомобилларни мўқобил ёнилғи турига ўтқазиш, яъни сиқилган табиий газ (метан)га қайта мослаштирилаётган автотранспортларнинг сони кескин ўсиб борилиши кўзатилмоқда. Шунга қарамай метанга бўлган талабнинг кескин ўсиши билан, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ)ларда, автотранспортга ёнилғи қуйиш жараёнида, инсоннинг хаётига хавф тўғдирмаслик учун барча техник қоидалар, йўриқномалар ва кўрсатмаларга риоя қилиши мажбурдир. Афсуски ҳозирги пайтда транспорт воситалари эгалари ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларнинг ходимлари томонидан қоидаларга риоя қилмаслиги тез-тез учраб туради.

Шу сабабли, АГТКШларнинг фаолиятини доимий равишда мониторинг қилиш, Ўзнефтгазинспекциянинг вазифаларидан биридир.

Жорий йилнинг сентябр ойида “Ўзнефтгазинспекция” томонидан Республикада жойлашган 60 та АГТКШда назорат тадбирлари ўтказилди. Тадбирлар натижасида бир қатор қўпол қоида бузилишлар ҳолатлари аниқланди. Жумладан, 220 кг/см2 босим остида автомибалларни газ билан тўлдирилиши, назорат пости билан таъминланмаганлиги, газ баллонларга тегишли хужжатларни кўздан кечирмаслиги ва инсонга хавф келтирадиган бир қатор бошқа қоида бузарликлар аниқланди.

Юқорида этиб ўтилган қоидабузарликлар аниқланганлиги сабали, назорат тадбирлари ўтказилган 60 та АГТКШлардан 13 тасининг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилган.

Узнефтегазинспекциянинг ахборот ҳизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions