+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” табиий ва суюлтирилган газнинг 5 млрд сумдга яқин миқдорда ўғирланиши ҳолатлари хақида ҳабар бермоқда

Жорий йилнинг октябр ойи давомида “Ўзнефтегазинспекция” томонидан Республикада газдан ноқонуний фойдаланиш ва ахолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида катта хажмларда газ уғирланиш холатлари аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра етказилган зарар 4 млрд 778 млн сумни ташкил этди.

Умуман олганда жорий йилнинг 1 октябрдан 25 октябргача ўтказилган тадбирлар натижасида Республика бўйича 208 та ҳолат аниқланиб,
3 млрд 885 млн сўмлик 4 млн 209 минг метр куб газдан ноқонуний равишда фойдаланиб зарар етказганлиги маълум бўлди.

Хусусан, Фарғона ҳамда Жиззах вилоятида жойлашган “Зафаробод агроэкспорт” ва “Кувасой шаффоф охак” корхоналарга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида жами 1 млрд 690 млн сўмлик, 1 млн 873 минг метр куб, шунингдек, Тошкент вилоятида жойлашган “Вайт Керамик” МЧЖга қарашли чинни цехида жами 128 772 метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Суюлтирилган газни газ баллонларда аҳолига тарқатишга келсак, тадбирлар натижасида 13,1 млн. сўмлик 3,9 тонна камомад, 9,5 млн. сўмлик
2,8 тонна ортиқчалик
, 12,5 млн. сўмлик 3,7 тонна асоссиз ҳисобдан чиқариш,
155,9 млн. сўмлик 46,5 тонна истеъмолчилар ҳаққидан уриб қолиш ҳисобига ўзлаштирилганлиги маълум бўлди.

Шуни таъкидлаш керакки, жорий йилнинг бошидан 2500 дан ортиқ табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиш ҳолатлари ҳамда сюултирилган газни газ баллонларда тарқатиш бўйича 200 дан ортиқ ҳолатлар аниқланган бўлиб, тегишли чоралар кўриш учун хужжатлар ҳуқуни муҳофаза қилиш органларига топширилди.

 Сиқилган ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирлар давом этмоқда.


Узнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions