+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Узнефтегазинспекция Андижон вилоятида 12 млрд сўмдан зиёд нефть ҳомашёси талон тарож қилинганлиги ҳақида ҳабар бермоқда

Андижон вилоят Прокуратураси томонидан “Андижоннефть” акциядорлик жамияти фаолияти юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида “Ўзнефтгазинспекция” мутахассислари томонидан текшириш ўтказилди ва қиймати 12 млрд. 825,9 млн сўмлик 15 287 тонна манбаалар аниқланди.

15.jpg

Жумладан, жамиятнинг нефт конлари, нефтни йиғиш, тайёрлаш ва топшириш цехларида ўтказилган хатловда товар нефтдан қиймати 254,5 млн. сўмлик 310,2 тонна ортиқчалик ва қиймати 22,7 млн.сўмлик 42,4 тонна камомад, цехлараро қувурларни демонтаж қилишда ва нефтни қайта ишлаш заводига юборишда қувурлар орқали нефтни талон-тарож қилиш йўли билан қиймати 1 млрд. 404 млн. сўмлик 812,3 тонна товар нефть йўқотилганлиги, 479,6 млн. сўмлик 795,8 тонна қазиб олинган нефтни ҳисоботларга киритмаган ҳолда ўзлаштириш, ҳисоботларни соҳталаштириш орқали 2 млрд 583,8 млн. сўмлик 3486,9 тонна камомадни ва 70,8 млн. сўмлик 95,9 тонна ортиқчаликларни яшириш, 6 млрд 313,3 млн. сўмлик 7 697 тонна нефтни ҳисоботларга қўшиб ёзиш, шунингдек, 1 млрд 678,9 млн. сўмлик 2046,9 тонна нефтни бажарилмаган иш хажмини кўрсатиш ҳисобига бирламчи хужжатларсиз асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш ҳолатларини ташкил қилади.

“Андижоннефть” АЖда жамиятда фақатгина 2019 йил июнь ойидан сентябрь ойигача бўлган фаолият даврини олсак, жами аниқланган манбаалар нефтни асоссиз хисобдан чиқариш, қўшиб ёзиш, хисобот хужжатларида ва хатловда камомадлар ҳамда ортиқчаликлар бўйича 1.838.951.734 сўмлик 1 356,8 тоннани ташкил этди..

Текширув якунида расмийлаштирилган хужжатлар Андижон вилоят Прокуратурасига топширилди ва айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

 Узнефтгазинспекциянинг ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions