+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Назорат тадбирлари натижасида айрим АГТКШ ларнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан жорий йилнинг август ойида бир кунлик назорат тадбири доирасида ўтказилган текширишда Қорақалпоғистон Республикасидаги “AVTOGAZ EKO METAN” УК, “QARAOZEK METAN” МЧЖ, “KUNGRAD METAN TRADE” МЧЖ, “AVTOGAZ EKO METAN” УК, Андижон вилоятидаги "INTEGRAL MOTORS" МЧЖ, "SHIMOL GAZ OIL" МЧЖ, Бухоро вилоятидаги “PESHKO TRANS SERVIS UCHQUNI” МЧЖ, Қашқадарё вилоятидаги "LUMAX GAZ" МЧЖ, Самарқанд вилоятидаги “EVRO TASHINVEST NARPAY” МЧЖ, Наманган вилоятидаги “LAZAF GOLD SERVIS” МЧЖ, Тошкент вилоятидаги “AVTO GAZ ZAFAR” МЧЖ, Фарғона вилоятидаги “TEMUR ALI INVEST” МЧЖ, “INNOTECH GROUP” МЧЖ ва Хоразм вилоятидаги “FAZILAT LYUKS” МЧЖ, “INOYAT GAZ INVEST” МЧЖларига қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида лицензия битими талаблари ва шартларини бузилишларига йўл қўйилганлиги аниқланганлиги сабабли, “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги 2000 йил 5 майдаги 71-II-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддаси асосида уларга берилган лицензияларни амал қилиш муддатини ўн кундан кўп бўлмаган муддатгача тўхтатилди.

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions