+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Муқобил ёқилғи давр талаби!

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш ва давр талабидан келиб чиқган ҳолда, пишган ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналарни муқобил ёқилғи турига ўтказиш бўйича “Ўзнефтгазинспекция” Навоий ҳудудий бўлим ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ва қурилиш маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхоналар иштирокида семинар учрашувлар ўтказиб борилмоқда.

Навоий вилоятида фаолият юритаётган 49 та пишган ғишт ва 45 та оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналарни босқичма-босқич муқобил ёқилғи турига ўтказиш бўйича манзилий дастурлар ишлаб чиқилган. Ушбу манзилий дастур асосида, ҳозирги кунда Навоий вилоятидаги 49 та пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг 25 таси тўлиқ кўмир ёқилғисидан фойдаланиб пишган ғишт маҳсулоти ишлаб чиқармоқда. Натижада вилоятимизда табиий бойлигимиз бўлган табиий газни иқтисод қилишга эришилмоқда. Мисол учун;

-Қизилтепа туманида фаолият кўрсатаётган 20 та пишган ғишт корхоналари томонидан 2018 йил март-июнь ойлари давомида 7,6 млн.м3 табиий газ сарф этилган. 2019 йил март-июнь ойлари давомида ушбу пишган ғишт корхоналари томонидан 3,6 млн.м3 табиий газ сарфланган. Бундан кўринадики, 2018 йил(март-июнь ойлари)га нисбатан 2019 йил (март-июнь ойлари)да 4,0 млн.м3 табиий газ иқтисод қилинишига эришилган.

Бундан ташқари, кўмир ёқилғисидан фойдаланиб пишган ғишт ишлаб чиқаришда, ишлаб чиқарилган пишган ғишт маҳсулотининг таннархи пасайишига, ишчиларни доимий иш билан таъминланишига ва вилоятимизда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлигини таъминлашда ўз фойдасини бермоқда.

“Ўзнефтгазинспекция” Навоий ҳудудий бўлим ходимлари томонидан тарғибот ишларини ошириш мақсадида, жорий йилнинг июль ойида Қизилтепа туман тадбиркорлари иштирокида семинар-учрашув ўтказилди. Ушбу семинарда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва нархларни барқарорлигини таъминлаш, ҳамда муқобил ёқилғи кўмирга ўтишнинг босқичма-босқич амалга оширилиши ва таҳлиллар натижасида амалда эришилган кўрсатгичлар юзасидан маърузалар қилинди.

 Изоҳ: Юқоридаги семинарни, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот қилиш мақсадида, “Ўзнефтгазинспекция” Навоий ҳудудий бўлими томонидан, Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг “ДИЁР-24” ахборот кўрсатуви орқали намойиш этилди. 

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.         

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions