+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Андижон вилоятидаги иссиқхона хўжаликлари ҳамда пишган ғишт, охак ва цемент ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари билан ўтказилган семинар-йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 16 июль санасида Андижон вилояти Андижон шаҳрида “Ўзнефтгазинспекция”, Андижон вилояти ҳудудий бўлими ходимлари томонидан ташкиллаштирилган семинарда жами 45 та цемент ишлаб чиқарувчилар, ғишт заводалари, сўндирилган охак ишлаб чиқарувчи цехлар ва иссиқхона хўжаликлари ходимлари иштирок этишди. Семинарда энергия тежамкорлигини, шу жумладан кўмирдан ва табиий газга муқобил бўлган бошқа ёқилғи турларидан фойдаланишга ўтказиш орқали, босқичма-босқич ошириш ҳамда уларни энергоресурслар билан таъминлаш бўйича семинар қатнашчиларига тушунчалар бериб ўтилди. 

photo_2019-07-16_17-44-41.jpg

Шунингдек, Республикамизда бугунги кунда табиий газ ресурслари чекланганлиги ҳамда куз-қиш мавсумида биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектлари табиий газ билан таъминланишини инобатга олиб цемент, пишган ғишт ва охак ишлаб чиқариш цехлари ва иссиқхона хўжаликларини кўмир ва табиий газга муқобил бўлган ёқилғи турларига босқичма-босқич ўтказиш зарурлигини йиғилган тадбиркорлик субъектларига тушунтириб ўтди.


"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions