+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” томонидан ўтказилган тадбирлар натижалари юзасидан

Бугунги кунда, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик суъбектларининг ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаб, уларга зарур бўлган шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас, бу борада амалга оширилаётган ишларни кундалик ҳаётимизда ва оммавий-аҳборот воситалари орқали берилаётган кўрсатувлар, мақолалар, эшитиришлар орқали гувоҳи бўлишимиз мумкин.

Лекин шунга қарамай, Тошкент вилояти тадбиркорлик суъбектлари мисолида жойига чиқиб ўрганилганида, халигача эскича фикрлаш ҳамда энергия ресурслардан оқилона ва қонуний фойдаланиш маданияти етарлик бўлмаганлиги натижасида баъзи тадбиркорлик суъбектлари томонидан Давлат мулкини ўғирлаш ва талон-тарож қилиш ҳолатлари давом этаётганлигини кўришимиз мумкин.

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан Республикамизнинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга нефть маҳсулотлари ва газни ўз вақтида ва сифатли етказилиши, фойдаланилиши юзасидан ваколати доирасида доимий равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Ўтказилаётган тадбирлар натижалари бўйича таъминотчи ва истеъмолчи корхоналарга тегишли тавсиялар ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарурий кўрсатмалар бериб келинмоқда.

1.Тошкент вилояти.

Жорий йилнинг 22 июль куни Тошкент вилояти ҳудудида нефть маҳсулотлари ва табиий газдан фойдаланиш масалалари бўйича ўтказилган тезкор тадбирда бир қатор жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлик холатлари аниқланиб белгиланган тартибда тегишли хужжатлар расмийлаштирилган, жумладан:

Чиноз туманида жойлашган “Пахта нефть базаси” МЧЖ бўйича

Жамиятга қарашли фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари (ФЁТШ) фаолияти ўрганилганида, ЭКО дизель ёқилғисидан умумий миқдори 81 365 литр камомад ва 140 литр ортиқчалик, ҳамда дизель ёқилғиси тарқатиш устунчалари кўрсаткичлари билан ҳисоботлар ўртасида 854 730 литр фарқ мавжудлиги ва бошқа бир қатор техник ва метрологик камчиликлар аниқланган.

Мисол учун,

ЭКО дизель ёқилғиси камомади миқдорини фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари бўйича улуши, “Охунбобоев” номли 13-сонли ФЁТШда 12 235 литр, “Т.Охунова” номли 11-сонли ФЁТШда 51 209 литр, “Х.Олимжон” номли 41-сон ФЁТШда 7 130 литр, “Тошовул” номли 36-сон ФЁТШда 10 791 литрни;

ЭКО дизель ёқилғиси ортиқчалик миқдорини фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари бўйича улуши, “Абай” номли 22-сонли ФЁТШда 63 литр, “Улуғбек” номли 8-сонли ФЁТШда 77 литрни;

Дизель ёнилғиси тарқатаётган ёнилғи тарқатиш устунчасидаги кўрсаткич билан ҳисобот кўрсаткичлари ўртасида фарқ миқдорини фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари бўйича улуши, “Охунбобоев” номли 13-сонли ФЁТШда 18 147 литр, “Т.Охунова” номли 11-сонли ФЁТШда 34 754 литр, “Улуғбек” номли 8-сон ФЁТШда 786 584 литр, “Тошовул” номли 36-сон ФЁТШда 15 245 литрни ташкил этган.

Ўрта-чирчиқ туманида жойлашган “Кучлик нефть базаси” МЧЖ бўйича

Жамиятга қарашли фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари (ФЁТШ) фаолияти ўрганилганида, камомад миқдори ЭКО дизель ёқилғисидан 200 литрни,           Аи-80 русумли автобензинидан 8 190 литрни, шунингдек дизель ёқилғисидан ортиқчалик миқдори 8 044 литрни ҳамда дизель ёқилғиси тарқатиш устунчалари кўрсаткичлари билан ҳисоботлар ўртасида 40 005 литр фарқ мавжудлиги ва бошқа бир қатор техник ва метрологик камчиликлар аниқланган.

Мисол учун,

Камомад миқдорини фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари бўйича улуши, ЭКО дизель ёқилғиси бўйича “Турон” номли 1-сон ФЁТШда 75 литр, “Навбаҳор” номли 20-сон ФЁТШда 40 литр, 37-сон ФЁТШда 85 литрни ҳамда Аи-80 русумли автобензини ёқилғиси бўйича “М.Улуғбек” номли 61-сон ФЁТШда 8 190 литрни;

ЭКО дизель ёқилғиси ортиқчалик миқдорини фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари бўйича улуши, “Ачамайли” номли 77-сон ФЁТШда 2 792 литр, “М.Улуғбек” номли 61-сон ФЁТШда 5 181 литр, “Намуна” номли 7-сон ФЁТШда               71 литрни;

Дизель ёнилғиси тарқатаётган ёнилғи тарқатиш устунчасидаги кўрсаткич билан ҳисобот кўрсаткичлари ўртасида фарқ миқдорини фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари бўйича улуши, “Қашқадарё” номли 31-сонли ФЁТШда 10 101 литр, “Жамбул” номли 44-сонли ФЁТШда 29 904 литрни ташкил этган.

Шунингдек, ўрганиш давомида фермерларга ёқилғи тарқатиш шаҳобчаларида сақланаётган нефть маҳсулотларини сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун белгиланган тартибда намуналар олиниб, бугунги кунда “Ўзнефтгазинспекция”нинг кимё-назорат лабораториясида таҳлиллар олиб борилаётганлиги маълум бўлди.

Табиий газдан фойдаланиш йўналиши бўйича

Тадбир давомида танлов асосида ўрганилган улгуржи истеъмолчилардан 5 таси амалдаги газдан фойдаланиш қоидаларига зид равишда газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб ноқонуний газдан фойдаланиш холатларини келтириб чиқарган, натижада амалга оширилган тезкор ҳисоб-китобларга асосан ушбу истеъмолчиларга 2 млн  м3 табиий газ ҳисобланган.

Мисол учун,

Газтаъминот филиали билан шартнома тузмасдан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилгани учун, Олмалиқ шахридаги “Фруит Интенсив“ корхонасига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехига 1 млн 323 минг м3, Юқори-Чирчиқ туманидаги “Сифат Охак Бизнес” корхонасига қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехига 501 минг м3, Тошкент тумани “Оқтош” МФЙ “Арча” кўчасида жойлашган фуқаро А.Хамидовга тегишли товуқхонага 9,8 минг  м3, “Сан флауэр ситс” МЧЖга қарашли ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига 166 минг м3 табиий газ ҳисоб-китоб қилинганлиги маълум бўлди.

Суюлтирилган газдан фойдаланиш йўналиши бўйича

Газтаъминот филиали ва унинг участкалари томонидан аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа муассасаларига суюлтирилган газни амалдаги тартиб ва қоидалар асосида етказиб берилиши “Тошкент вилояти бўйича газ таъминоти” ҳудудий филиалига қарашли “Бўка газ таъминоти” участкаси мисолида тахлил этилганида жами 170 040 кг суюлтирилган газ манбалари аниқланган.

Мисол учун,

Газ участкаси томонидан 2019 йил январь-июнь ойлари давомида истеъмолчиларга етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорини ҳисоботларга асосан, ҳамда амалдаги ва бухгалтерия қолдиқлари бўйича таққослаш йўли билан тахлил этилганида 2 360 кг суюлтирилган газ камомади мавжудлиги;

Газ участкаси томонидан жорий йилнинг ўтган 5 ойлик ҳисоботлари истеъмолчиларга етказиб берилган миқдорлар бўйича расмийлаштирилган тарқатиш варақаларига таққосланилганида, аксарият тарқатиш варақаларига аҳоли хонадонлари ўрнига участка ходимларининг ўзлари имзо қўйиб ҳисоботларни қалбакилаштирилиши ва бошқа сабабларга кўра 140 740 кг суюлтирилган газ асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилганлиги;

Суюлтирилган газ истеъмолчилари танлов асосида хатловдан ўтказилиб, газтаъминот участкаси “абонетлар базаси” билан солиштирилганида 669 та хонадонлар “абонетлар базаси”даги рўйхатда мавжуд эмаслиги ва ушбу хонадонлар билан ўзаро шартнома расмийлаштирмасдан жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида 13 580 кг суюлтирилган газ етказиб берилган. Етказиб берилган газ миқдори эса участка масъул ходимлари томонидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали ҳисоботларга олиб борилган.

Шунингдек ҳисоботларни тахлил қилиш давомида, газ участкаси томонидан жорий йилнинг январь-май ойлари давомида аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ сотишдан тушган пул маблағларидан 71 млн сўми ёки 13 360 кг суюлтирилган газ пули “Ҳалқ банки”га тўлиқ топширилмаганлиги маълум бўлди.

2. Андижон вилояти.

Жорий йилнинг 24-25 июль куни Андижон вилояти ҳудудида нефть маҳсулотларидан фойдаланиш масалалари бўйича ўтказилган тезкор тадбирда бир қатор техник ҳато ва камчиликлар ҳамда камомад ва ортиқчалик ҳолатлари аниқланди, жумладан:

Асака туманида жойлашган “Андижон нефть базаси” МЧЖ бўйича

Жамият филиаллари ва филиалларга қарашли фермерларга ёнилғи тарқатиш шаҳобчалари (ФЁТШ) фаолияти ўрганилганида, нефть маҳсулотларидан ортиқчалик миқдори 7 596 кг ва камомад миқдори 34 638 кг, асоссиз равишда ҳисобдан чиқариш миқдори 4564 кг, ҳамда мой маҳсулотларидан камомад миқдори 52 кг ва ортиқчалик миқдори 268 кг, шунингдек дизель ёнилғиси тарқатиш устунчаларидаги кўрсаткич билан ҳисобот кўрсаткичи ўртасидаги тафовут миқдори 88 632 кг.ни, автобензин ёқилғисидаги камомад миқдори 35 440 кг, ҳамда бошқа бир қатор техник ва метрологик камчиликлар аниқланган.

Мисол учун,

“Андижон нефть базаси” МЧЖда

- нефть маҳсулотларидан ортиқчалик миқдори 2 746 кг ва “М8В” русумли мойдан камомад миқдори 35 кг;

- “Куйганёр” филиалида, автобензин маҳсулотларидан камомад миқдори             35 440 кг;

- “Пайтуг” филиалида, нефть маҳсулотларидан камомад миқдори 6 684 кг ва нефть маҳсулотларининг 3 туридан ортиқчалик миқдори 267 кг;

- “Асака” филиалида, нефть маҳсулотларидан камомад миқдори 564 кг;

- “Гурунч Мозор” филиалида, нефть маҳсулотларидан камомад миқдори 1 554 кг                            ва дизель ёнилғисидан ортиқчалик миқдори 3 391 кг;

- “Шаҳрихон” филиалида нефть маҳсулотларидан камомад миқдори 2 099 кг ва “М20А” русумли мойдан ортиқчалик миқдори 121 кг.ни ташкил этган.

3. Самарқанд вилояти.

Жорий йилнинг 29-30 июль куни Самарқанд вилояти ҳудудида аҳолига имтиёзлий нархларда суюлтирилган углеводород газдан фойдаланиш масалалари бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида, суюлтирилган газни асоссиз ҳисобдан чиқариш 312 938 кг, махсус автотранспорт воситасидаги мавжуд маиший газ баллонларидаги миқдор билан юк хатидаги миқдор ўртасида 23 120 кг ортиқчалик, 5 112 кг суюлтирилган газ камомади, 14 та холатда газ тўлдириш шохобчаларига олиб келинган маиший газ баллонлар остидаги 8,4 кг оғир қолдиқни тўкмасдан газ қуйиш холати аниқланди, жумладан:

“Пайариқ” ГТШда, 39 986 кг суюлтирилган газ ҳисоботлардан асоссиз равишда нотўғри чиқим қилинганлиги ҳамда шохобчага кириб чиқувчи автотранспортлар ва олиб чиқилаётган маҳсулотни рўйҳатга олиш китоби ҳисоботлар билан таққосланилганида 23 120 кг суюлтирилган газ ортиқча расмийлаштирилган.

“Каттақўрғон” ГТШда, 46 100 кг суюлтирилган газ ҳисоботлардан асоссиз равишда нотўғри чиқим қилинганлиги ҳамда 14 та ҳолатда жами 8,4 кг оғир фракциялар газ баллон остида тўкилмай сақланиб келинган.

“Самарқанд” ГТШда, 177 974 кг суюлтирилган газ ҳисобдан асоссиз равишда чиқим қилинган.

“Пахтачи” ГТШда, 5 112 кг суюлтирилган газидан камомад ҳамда 48 878 кг суюлтирилган гази ҳисобдан асоссиз равишда чиқим қилинган.

4. Хоразм вилояти.

Хоразм вилояти ҳудудида аҳолига имтиёзлий нархларда суюлтирилган углеводород газдан фойдаланиш масалалари бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида, суюлтирилган газни асоссиз ҳисобдан чиқариш, асословчи ҳужжатларсиз аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш, маиший газ баллонларидаги оғир қолдиқларни бўшатмаслик, ахоли хонадонлари имзосини сохталаштириш орқали суюлтирилган газни асоссиз ҳисобдан чиқариш ва боқша шу каби қўпол камчиликларга йўл қўйилган, жумладан:

“Шовот” ГТШда, технологик йўқолишларни нотўғри қўлланилиши натижасида ҳисобига 26 560 кг суюлтирилган газ ҳисоботлардан асоссиз равишда чиқарилганлиги ҳамда насос тизимида 2 дона манометр ўрнатилиши белгиланган ҳолда амалда 1 дона ўрнатилган, шунингдек сиғимлардаги суюлтирилган газ сатҳини аниқловчи уровномерлар ўрнатилмаган.

Янгибозор туманида, 2019 йил январь-июнь ойларида режага нисбатан 17 090 кг суюлтирилган кам етказилиши натижасида 854 та ахоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмаган, 7 та маиший газ баллонларидаги 140 кг суюлтирилган газ асоссиз хисобдан чиқарилганлиги ва 8 та маиший газ баллонларида 60 кг суюлтирилган газ камомади мавжудлиги маълум бўлди.

Хонқа туманида, хисоботларда 19 та тўлдирилган маиший газ баллонларида               380 кг камомад мавжудлиги, аҳоли хонадонларига 2019 йил январь-июнь ойларида режага нисбатан 38,8 тн суюлтирилган газ кам етказиб берилиши натижасида 1 940 та ахоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмаган, суюлтирилган газни тарқатиш варақаларини соҳта имзолаб 50 та хонадонларга етказилиши керак бўлган 1 000 кг суюлтирилган газ асоссиз хисобдан чиқарилган, шунингдек табиий газ билан газлаштирилган 17 та хонадонларга 340 кг суюлтирилган газ асоссиз равишда етказиб берилган.

5. Наманган вилояти.

Наманган вилояти ҳудудида аҳолига имтиёзлий нархларда суюлтирилган углеводород газдан фойдаланиш масалалари бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида, суюлтирилган газни асоссиз ҳисобдан чиқариш, асословчи ҳужжатларсиз аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш, маиший газ баллонларидаги оғир қолдиқларни бўшатмасдан устига газ қуйиш, омбордаги суюлтирилган газ қолдиқлари билан ҳисобхонадаги қолиқлар ўртасида камомад мавжудлиги ҳамда аҳоли хонадонларига тарқатилган суюлтирилган учун тегишли реестрларни расмийлаштрилмаслик ва табиий газ билан газлаштирилган ахоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб бериш каби қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйиб, биринчи навбатда Давлат манфатларига зарар етказилган ва қолаверса газтаъминот корхонаси ходимларининг нопок ишлари натижасида оддий халқ жабр кўраётганлигини ҳам такидлаб ўтиш лозим, жумладан:

Косонсой туманида, режага нисбатан 7 860 кг суюлтирилган газ кам етказилиши натижасида 393 та хонадон суюлтирилган газ билан таъминланмаган, 9 та холатда маиший газ баллонларига 8,1 кг кам суюлтирилган газ қўйилганлиги ва 8 та холатда маиши газ баллонларида 10 кг оғир қолдиқ бўшатилмаганлиги, ҳамда аҳолига тарқатилган 119 280 кг суюлтирилган газ реестри расмийлаштирилмасдан асоссиз ҳисобдан чиқарилган, “Бўстон” МФЙга ҳақиқатда етказиб берилмаган 3 160 кг суюлтирилган газ ҳисоботларга қўшиб кўрсатилган, омбордаги суюлтирилган газнинг ҳақиқий қолдиқлари ўлчаниб ҳисобхона маълумотлари билан солиштирилганда             12 540 кг камомад мавжудлиги маълум бўлди.

Учқўрғон туманида, аҳолига тарқатилган 100 580 кг суюлтирилган газ реестри расмийлаштирилмасдан асоссиз ҳисобдан чиқарилганлиги каби холатлар аниқланди.

Хулоса ўрнида шуни такидлаш лозимки, қачонки соҳа мутахассислари ўз ишларига ситқидилдан ва виждонан ёндошиб касбларига ҳиёнат қилмаган холда фаолият олиб боргандагина фуқаролар томонидан “Президент”, “Бош вазир” ва турлик Вазирлик ва идораларни виртуал қабулхоналарига ариза ва шикоятлар келиши камаяди.

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан Республиканинг бошқа худудларида хам бундай тадбирларни ўтказиш давом эттирилаётганлигини маълум қиламиз.

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions