+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Энергия ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш масаласи “Ўзнефтгазинспекция”нинг кунлик иш фаолиятига айланган

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли қарорларига мувофиқ, Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган цемент ишлаб чиқариш корхоналарини қуруқ усулдаги ишлаб чиқаришга ҳамда пишган ғишт, оҳак ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқҳона ҳўжаликларининг 2017-2020 йиллар давомида босқичма-босқич муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар “Ўзнефтгазинспекция” томонидан доимий назоратга олинган.

 2018 йил ва жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўмир ёқилғисининг афзалликлари ва эришиладиган иқтисодий кўрсаткичларини ёритиш бўйича доимий равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда, яъни тадбиркорлик суъбектлари иштирокида ўтказилган семинар-йиғилишлар, оммавий аҳборот воситалари орқали чиқишлар, иссиқхона ва пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари мисолида ёқилғи сарфи юзасидан ўтказилган таққослов тахллилари шулар жумласидандир.

Бу борада, 1 200 нафар тадбиркорлик суъбектлари иштирокида 25 маротаба ўтказилган кўргазмали-семинарларда мутахассислар томонидан қарор моҳияти ва кўмир ёқилғисини афзаликлари бўйича берилган тушунтириш ва тавсиялар, иссиқхона ҳўжаликлари ва пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналарида 2 маротаба журналистлар учун ташкил этилган медия-тур, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш афзалликлари ва эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлари бўйича тайёрланган ва “Ўзбекистон 24” ҳамда “Севимли”телевидениялари орқали эфирга узатилган 10 та қисқа метражли видео лавҳалар, “Кун.уз” ҳамда “Газета.уз” ижтимоий тармоқлари ва маҳаллий газеталарда чоп этилган мақолаларни мисол қилиш мумкин.

“Ўзнефтгазинспекция” томонидан олиб борилган кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида, Республика бўйича 202 та (36%) пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари ва 155 та (27%) иссиқхона ҳўжаликлари табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказилишига ва йилига 360 млн метр кубдан зиёд табиий газни иқтисод қилинишига эришилган.
 
Шунингдек ушбу ишларни давоми сифатида, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорларига асосан пишган ғишт, оҳак, цемент ишлаб чиқариш корхонлари ҳамда иссиқхона ҳўжаликларида энергия тежамкорлик мезонларига мувофиқлиги бўйича хатловдан ўтказилиб, энергия тежамкорлик таъминланмаган корхоналарнинг босқичма-босқич муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш учун иссиқлик бериш қуввати юқори бўлган кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масаласи юзасидан мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ички ва ташқи инфраструктуралар ўрганилиб, Қозоғистон Республикасининг “Шубарколь” ва “Майкубен” кўмир конларидан юқори сифатли кўмир етказиб келиш бўйича Қозоғистонлик хамкорлар билан амалий ишлар олиб борилмоқда. Кўмир ёқилғисида ишлайдиган қозонларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва чет эл корхоналари жалб қилинмоқда.

Қарорда қайд этилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш орқали Республика иқтисодиётини янада ривожлантириш учун йил давомида тайёр хом ашё бўлган 5 млрд метр кубдан зиёд табиий газни тежалишига, ҳамда ўз навбатида тадбиркорлик суъбектларига ёқилғи ресурсларига сарфланаётган харажатлар миқдорини камайишига ва маҳсулот таннархини арзонлашишига  олиб келади.

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions