+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Сурхондарё вилоятида қарор ижроси амалда

Бугунги кунда тадбиркорлик ва ишбилармонликни қўллаб-қувватлаш, импорт ўрнини босадиган, экспортбоп маҳсулотларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш ва шу оркали маҳсулотлар хилма-хиллигини таъминлаш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, ишлаб чиқариш тармоқларига инновацион, энерготежамкор технологияларни жалб этиш орқали иқтисод қилинган манба ва ресурслар эвазига корхоналар фаолиятини кенгайтириш, ишчи ходимларнинг моддий манфаатдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ёқилғи энергетика ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашдир.   

260415192_163341.jpg

Жорий йил бошидан буён вилоятдаги 28 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхона (пишган ғишт ва оҳак) ва иссиқхона хўжаликларида ушбу мавзуда семинар-учрашувлар ўтказилмоқда. Бугунги кунга қадар 6 та пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналар кўмир ёқилғисига ўтказилганлиги натижасида йилига 4,5 млн куб метрдан ортиқ табиий газ тежалишига эришилмоқда. Қолган 8 та пишган ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналари ҳам тўлиқ кўмирга ўтказилса, 14 та корхонада жами бўлиб, йилига 23 млн куб метрдан ортиқ табиий газ тежалади. Ишлаб чиқариш корхоналарида энерготежамкор технологияларини ишлатиш, муқобил ёқилғи турларидан фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши давом эттирилмоқда.

 "Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions