+99871 200-11-14
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўзнефтгазинспекция” фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори тасдиқланди.

Энергетика соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.2019 йилда ПФ-5646-сон “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи – энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб ушбу қарор ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сон қарори билан “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” Низомлари, ташкилий ва марказий аппарат тузилмалари тасдиқланди.

Қарор билан Ўзнефтгазинспекцияга нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш, шунингдек, уларнинг миқдор жиҳатидан ва сифатли сақланишини таъминлаш соҳасида юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада нефть, нефть маҳсулотлари ва газни истеъмол қилишни қисқартириш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш тадбирларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан (аҳолидан ташқари) бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

иқтисодиёт тармоқларида давлат, тармоқ ва ҳудудий энергия тежашга йўналтирилган концепциялар ва дастурларни ишлаб чиқилиши, шу жумладан нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тарқатиш, сотиш ва фойдаланиш жараёнларини самарали ташкиллаштириш масалаларида иштирок этиш;

нефть, газ, газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив-ҳуқуқий актлар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашиш;

нефть, нефть маҳсулотлари ва газ истеъмолчиларини энергетик текшириш ва экспертизадан ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;

нефть, газ, газ конденсати ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича истеъмолчилар томонидан бажариладиган чора-тадбирларнинг энергетик самарадорлигини баҳолаш;

ёқилғи-энергетика соҳаси бўйича, шунингдек, энергияни тежаш ва энергетик самарадорликни ошириш соҳасида ахборотни тайёрлаш ва тарқатиш, энергияни тежайдиган инновацион технологияларни жорий этиш тажрибасини ёйиш бўйича вазифалар юкланди.

"Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions