+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Нефть маҳсулотларини ноқонуний сотилишини олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар.

        Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Бухоро вилояти бошқармаси билан “Ўзнефтгазинспекция” Бухоро ҳудудий бўлими ҳамкорлигида 2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида тадбирлар олиб борилди. 

     Нефть маҳсулотларини ноқонуний сотилиши ҳолатларини олдини олиш мақсадида Ўзнефтгазинспекция ва Давлат божхона қўмитаси 2019 йилнинг январь-февраль ойлари давомида хамкорликда олиб борган ишлари натижасида Бухоро вилояти "Олот" чегара божхона постида "Туркманистон-Ўзбекистон" йўналиши бўйича ҳаракатланаётган юк машиналарида 14 та ҳолатда Туркманистон ва Туркия фуқаролари томонидан 13970 литр дизель ёнилғисини яширинча олиб ўтилиши олди олинди. 

      Шу билан бирга Бухоро ИИБ билан Қоракўл тумани "Дўстлик" маҳалласида яшовчи З. Жўраев хонадонида 12 дона 200 литрли бочкаларда 2400 литр дизель ёнилғиси ноқонуний сотиш мақсадида сақланаётганлиги аниқланди.


 "Ўзнефтгазинспекция" ахборот хизмати.


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions