+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” Наманган ҳудудий бўлими томонидан жорий йилнинг октябрь-декабрь ойида семинар-йиғилишлар ўтказилди

“Ўздавнефтгазинспекция” Наманган ҳудудий бўлими томонидан, Вилоятдаги тадбиркорларга соҳага оид амалдаги қонун ва бошқа меъёрий хужжатлар, Ўзбекситон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари юзасидан доимий равишда профилактик ёрдам бериб борилмоқда. Ушбу ишларни давоми сифатида жорий йилнинг октябрь ойида Вилоятда фаолият юритаётган тадбиркорлик суъбектлари ҳисобланган 78 та “Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобча”си вакиллари иштирокида семинар-йиғилиш ўтказилди. Семинар йиғилишда тадбиркорларга сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг ҳавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент ҳаиқда ҳамда газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспортлари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналардан беҳатар фойдаланишга доир чора-тадбирлар юзасидан Мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

2.jpg

       Бундан ташқари, жорий йилнинг декабрь ойида ҳам Вилоятда фаолият юритаётган 80 дан ортиқ тадбиркорлик суъбекти вакиллари иштирокида семинар-йиғилиш ўтказилди. Семинар-йиғилиш иштирокчиларига Республика бўйича ҳаво-ҳароратининг кескин пасайиб бориши натижасида табиий газга бўлган талаб ортиб бориши, айрим ҳудудлардаги аҳоли хонадонларини ва ижтимоий соҳа муассасаларини, стратегик объектларнинг газ билан таъминлашдаги муаммолар ва газтаъминот филиаллари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

3.jpg

 Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида семинар-йиғилиш қатнашчиларининг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.


"Ўздавнефтгазинспекция" ахборот хизмати.


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions