+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан Сирдарё вилоятининг юридик шахсларини видео-конференц-алоқа тизими орқали сайёр қабуллари тўғрисида Маълумот.

Тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг ноябрь ойида видео-конференц-алоқа тизими орқали Сирдарё вилоятининг юридик шахсларини сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган 4 та тадбиркорлик субъектлари қатнашди ва улар томонидан нефть маҳсулотларини сотишни лицензиялаш учун керакли ҳужжатлар, автомобилларга суюлтирилган газ тўлдириш шохобчаларига лицензия олиш, иссиқхонани газ тармоғига улаш ва газ қурилмаларида режим-созлаш ишларига рухсатнома олиш тартиби, автотранспорт воситаларига ёқилғи сарф меъёрларидан фойдаланиш ҳужжатлари тўғрисида тушунтириш бериш юзасидан мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

"Ўздавнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions