+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция”нинг 2018 йил 9 ойида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Маълумот

  “Ўздавнефтгазинспекция”га жорий йилнинг 9 ойида жами 346 та, шу жумладан жисмоний шахслардан 149 та, юридик шахслардан 197 та мурожаатлар келиб тушган.

Шундан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 90 та, Вазирлар Маҳкамасидан 161 та, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “ишонч телефони”дан 19 та, интерактив давлат хизматлари порталидан 2 та, онлайн бошлиқ виртуал қабулхонасига 9 та, инспекциянинг расмий веб-сайтига 2 та, инспекциянинг “ишонч телефони”га 19 та, почта алоқаси орқали 28 та ҳамда вазирликлар ва идоралардан 16 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этди.

Мурожаатларда асосан табиий ва суюлтирилган газ, маиший газ баллонлари ҳамда нефть маҳсулотлари таъминоти, табиий газ учун дебитор қарздорлик, газ таъминоти ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида, табиий газдан ноқонуний фойдаланилиши, ёнилғи сарф меъёрлари, АЁҚШ, АГТКШ, АГТШларда нефт маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газни кам берилиши, сифати, нарҳлари, чек берилмагани, операторлар муомаласи, лицензия олиш, нефть маҳсулотларининг йўқолиш меъёрий ҳужжатлари юзасидан таклифлар, нефть маҳсулотларини четдан олиб келиш ва сотиш ва бошқа масалалар кўтарилган.

Мурожаатларнинг 280 таси қаноатлантирилган, 23 тасига тушунтириш берилган,
21 таси тегишлилиги бўйича юборилган, 4 таси рад этилган, 2 таси аноним деб топилиб кўрмасдан қолдирилган, 16 таси жараёнда.

“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвалга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ҳудудий бўлимларида жисмоний ва юридик шахсларни видео-конференц-алоқа орқали сайёр қабуллари ташкил этилди.

Сайёр қабулларда жами 52 та тадбиркорлик субъектлари ва 9 та фуқаролар иштирок этди. Мазкур қабулларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўтарилган 61 та масалалар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, инспекциянинг “Ишонч телефони”га 19 та келиб тушган мурожаатлардан 16 таси ҳал этилди ва 3 тасини тегишлилиги бўйича вазирликлар
ва идораларга ҳал этиш учун юборилди.

18.07.2018 йил ва 03.08.2018 йилда “Ўздавнефтгазинспекция”нинг Ҳайъат йиғилишида марказий аппарат, бўлимлар ва ҳудудий бўлимларнинг барча ходимлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама этилди ва ишларни янада яхшилаш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

"Ўздавнефтгазинспекция" ахборот хизмати.

 

 

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions