+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан Жиззах вилоятининг юридик шахсларини видео-конференц-алоқа тизими орқали сайёр қабуллари тўғрисида маълумот.

Тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг октябрь ойида видео-конференц-алоқа тизими орқали Жиззах вилоятининг юридик шахсларини сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Жиззах вилоятида фаолият юритаётган 3 та тадбиркорлик субъектлари қатнашди ва улар томонидан ғишт ишлаб чиқариш заводига 2018-2019 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газдан фойдаланиш, автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)га табиий газ ҳажмини кўпайтириш ҳақида мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions