+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


19.09.2018 йилдаги 745-сонли қарори ижроси юзасидан семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги “Газ баллонлари билан жихозланган автотранспорт воситаларидан бехатар фойдаланишгадоир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида”ги 745-сонли қарорни ижроси юзасидан жорий йилнинг 25 сентябридан 2 ноябрига қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган жами 100 та шоҳобчаларда хатлов ўтказилди. Шундан, Тошкент шаҳрида 30 та АГТКШ ва Тошкент вилоятида 70 та АГТКШлар.


Ўтказилган хатлов натижасида жами 16 та АГТКШ (8 та вилоят ва 8 та шаҳар)ларда 46 та холатдаги инсон хаётига хавф туғдириш даражасидаги қўпол камчиликлар яъни 200 АТМ босимдан ортиқ газ билан таъминланиши, автотранспортларни газ баллонлари ва газ баллонларига тааллуқли хужжатлари текширилмасдан ёки умуман хужжатлари мавжуд бўлмаган автотранспортларга сиқилган табиий газ билан таъминланиши, СПГ-2 турдаги (капрон) газ баллонларига газ қуйилиши каби холатлар аниқланиб, вақтинчалик газ тармоғидан узиш чораси кўрилди.

 Ундан ташқари, хатлов жараёнида бир неча шохобчаларда газ қуритиш ускунаси носозлиги ёки хатлов вақтида фойдаланилмаётганлиги ҳамда намликни ўлчаш асбоби носозлиги оқибатида табиий газ таркибидаги намлик миқдори белгиланган меъёрдан юқори бўлган ҳолатлар аниқланди.Юқорида қайд этилган техник носозликлар автотранспортларга ўрнатилган газ баллонларини коррозияга учраши ҳамда белгиланган муддатидан аввал яроқсиз ҳолатга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, айрим асбоб-ускуналар лойиха хужжатларига мувофиқ эмаслиги каби холатлар хам мавжуд.

Шу билан бирга айрим магистрал газ қувурларига тўғридан тўғри уланган АГТКШларда одорант қуйиш мосламаси носозлиги туфайли табиий газ таркибига одорант қўшилмасдан автотранспорт воситаларини сиқилган газ билан тўлдириб берилаётгани маълум бўлди.

 Шунингдек хатлов жараёнида ишчи гурух томонидан жами 1071 та техник камчиликлар аниқланган бўлиб, шундан 258 та “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан, 332 та “Саноатгеоконтехназорат” ДИ томонидан, 225 та Ёнғин хавфсизлиги хизмати томонидан, 115 та “Ўзстандарт” агентлиги томонидан, 141 таси “Ўздавэнергоназорат” томонидан аниқланган.

Ўтказилган хатлов давомида аниқланган камчиликларни бартараф этилиши бўйича барча АГТКШларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди.

 

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.


Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions