+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан Самарқанд вилоятининг юридик шахсларини видео-конференц-алоқа тизими орқали сайёр қабуллари тўғрисида маълумот.

Тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг сентябрь ойида видео-конференц-алоқа тизими орқали Самарқанд вилоятининг юридик шахсларини сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган 9 та тадбиркорлик субъектлари қатнашди ва улар томонидан АЁҚШларга нефть маҳсулотларини сотишда фаолиятни лицензиялаш тартиби, нефть маҳсулотлари таъминоти учун шартнома тузиш, замонавий иссиқхона қозонхонасида янги ўрнатилган иситиш қозонида қурилиш-монтаж ишлари якунлангани сабабли асбоб-ускуналарни синаб кўриш ва режим-созлаш ишлари учун табиий газ беришга хулоса олиш, пишган ғишт, гипс, шифер, иссиқхоналарда махсулот ишлаб чиқариш учун табиий газ нархини 1,6 коэффициент билан тўловни амалга ошириш,    автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ ҳажми ва газ босимини ошириш, АГТКШ қуришда қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions