+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг юридик шахсларини видео-конференц-алоқа тизими орқали сайёр қабуллари тўғрисида маълумот

Тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг август ойида видео-конференц-алоқа тизими орқали Навоий вилоятининг юридик шахсларини сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Бухоро вилоятида фаолият юритаётган 5 та тадбиркорлик субъектлари қатнашди ва улар томонидан АЁҚШларга нефть маҳсулотларини сотишда фаолиятни лицензиялаш тартиби, нефть маҳсулотлари таъминоти, иссиқхонада фойдаланиладиган иситиш қозонларида газдан фойдаланиш учун рухсатнома олиш, пишган ғишт махсулотини маънавий эскирган самарасиз (шеловой) печларда пишириб олишга рухсат бериш, АГТШни реконструкция қилиб, ўрнига АГТКШ қуришда қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.


“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions