+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” Тошкент ҳудудий бошқармаси ходимларининг малакасини ошириш ҳамда билими савиясини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 4 август куни ўқув семинари ўтказилди

“Ўздавнефтгазинспекция” Тошкент ҳудудий бошқармаси ходимларининг малакасини ошириш ҳамда билими савиясини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 4 август куни бошқарманинг барча ходимлари иштирокида, Тошкент вилояти, Зангиота туман, Бобур ҚФЙда жойлашган“Кучлик нефть базаси” МЧЖга қарашли Ўзгариш номли 11-сонли АЁҚШда ўқув семинари ўтказилди. Ушбу семинар давомида қуйидаги тартибда ўтказилди:

“Ўздавнефтгазинспекция” Тошкент ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Исаков–автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчалари ва нефть омборларида сақланаётган нефть маҳсулотларининг йўқламасини ўтказиш ҳамда нефть маҳсулотларидан ўрнатилган тартибда сифат таҳлиллари учун намуналар олиш юзасидан бошқарманинг барча ходимлари бошланғич тушунчага эга бўлишлари шартлигини, шунингдек ушбу ўтказилаётган ўқув семинари жараёнида тушунмовчилик бўлган холатларда берилган саволларга тўлақонли жавоб олишлари шартлиги айтиб ўтилди. Шу билан бирга автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчалари ва нефть омборларида сақланаётган нефть маҳсулотларининг йўқламасини ўтказишдан аввал мансабдор шахс томонидан моддий жавобгарга ўзини таништириши ҳамда йўқлама ўтказишга асос бўладиган хужжат ва йўқлама ўтказишдан мақсадини тушунтириши лозимлиги тўғрисида эслатилди.

     Шундан сўнг бошқарма ходими А.Кабулов нефть маҳсулотлари йўқламасини ўтказиш тартиби тўғрисида тушунтириб ўтди. Жумладан: автомобилларга ёнилғи қуйиш шоҳобчалари ва нефть омборларида сақланаётган нефть маҳсулотларининг йўқламасини ўтказиш ҳамда нефть маҳсулотларидан ўрнатилган тартибда сифат таҳлиллари учун намуналар олишдан олдин, ҳисобот давридан кейинги муддатда кирим ва чиқим қилинган нефть маҳсулотлари тўғрисидаги хужжатларни олишсўнг моддий жавобгар шахсдан, зиммасидаги нефть маҳсулотларидан ҳеч кимга қарзга бермаганлиги ва ҳеч кимдан қарзга олмаганлиги, шунингдек зиммасидаги нефть маҳсулотларига оид бўлган барча кирим чиқим хужжатларини китобий қолдиқ чиқариш учун тақдим этганлиги тўғрисида тилхат олиш муҳимлигини таъкидлади. Шундан сўнгнефть маҳсулотларини китобий қолдиқларини чиқариш яъни ҳисобот ойи якунлангандаги нефть маҳсулотлари қолдиқлари, ҳисобот даврида кирим ва чиқим қилинган нефть маҳсулотлари ҳамда йўқлама ўтказиш вақтига нефть маҳсулотлари қолдиқларини чиқариш бўйича тушунтириш бериб ўтилди.

Китобий қолдиқ чиқарилгандан сўнг нефть маҳсулотларининг сиғимлардаги хақиқий қолдиқларини сув сезгич пастаси билан ўлчаш ва ўлчов давомида “Ўзстандарт” агентлиги кўригидан ўтказилиб сертификат берилган метрштокдан фойдаланиш шартлиги таъкидланди. Сиғимлардаги нефть маҳсулотларининг баландлиги ўлчангандан сўнг, хажмлагич жадвалларидан фойдаланиб нефть маҳсулотларининг хақиқий қолдиқлари чиқариш кўрсатиб берилди.

Шундан сўнг нефть маҳсулотланинг хақиқий қолдиқлари билан бугалтерия китобий қолдиқлари солиштирилганда аниқланадиган камомад ёки ортиқчалик кўрсатилиб, ушбу камомад ёки ортиқчаликка белгиланган меъёрларни қўллаш яъни камомад аниқланган тақдирдагина табиий йўқолиш меъёрларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳамда аниқланган камомад ва ортиқчаликда ўлчов хатолиги меъёрини қандай қўллаштўғрисида тушунтирди.

Бошқарма ходими З.Хожиакбаров АЁҚШда жойлашган ёнилғи тарқатиш устунларининг ёнилғини тўғри қуйишини текшириш бўйича тушунтириш бериб ўтди. Жумладан, ЁТУлардан тарқатилаётган ёнилғиларни тўғри қуйилишини текширишдан олдин намунавий ўлчагич “Ўзстандарт” агентлиги кўригидан ўтказилиб, сертификат берилганлигига алоҳида эътибор берилиши лозимлиги айтиб ўтди. Шундан сўнг ўлчов иўларини амалга оширишдан олдин намунавий ўлчагич ичига етарли миқдорда ёнилғи қуйилиб, идишнинг ички юзини намлаб олиш ва харорати мутаносиблигини келтириш лозимлигини таъкидлади.

Нефть маҳсулотларининг йўқламаси ўтказилгандан сўнг ўрнатилган тартибда намуналар олиш ҳамда ушбу намуналарни шиша идишларга қадоқлаш ва расмийлаштириш бўйича бошқарма ходимларига Т.Абдусалямов ва А.Ганиев томонидан кўрсатиб берилди. Жумладан, нефть маҳсулотларидан тегишли тартибда ГОСТ 2517-2012 давлат андозаси бўйича вертикал ва горизонтал сиғимлардан намуналар олиниши кўрсатилди. Намуналар олишда кўчма ҳамда стационар намуна олгичлардан фойдаланиб, намуна олинаётганда техника ва ёнғин хафвсизлиги қоидалариги қатъий амал қилиниши, шунингдек, намунани кузатувчи (дублёр) иштирокида камида 2 нафар ходим, яъни “Ўздавнефтгазинспекция” ваколатли ходими ҳамда ЁММО моддий жавобгар шахси бўлиши шартлиги эслатиб ўтилди. Нефть маҳсулотларидан намунани тоза ва қуруқ шиша идишларга ҳакамлик намуналарини ҳисобга олган ҳолда камида 4 нусхадан умумий 2 дм3 миқдорда олиниши лозимлиги ҳамда олинган намуналар герметик зичланган ҳолда ёпилишига эътибор бериш кераклиги алоҳида кўрсатилди.

Нефть маҳсулотларидан тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида намуналар олингандан сўнг ушбу намуналар ГОСТ 1510-84 давлат стандарти бўйича ёрлиқ асосида муҳрланиш ва ёпилиши кераклиги ҳамда унда қуйидаги ёзувлар бўлишлиги шартлиги кўрсатилди:

нефть маҳсулотидан намуна олинаётган корхона ёки ташкилот номи (нефть омбори, филиали, АЁҚШ, ФЁТШ ва бошқалар)

- нефть маҳсутонинг номи ва русуми (тўлиқ);
- нефть маҳсулоти сақланаётган сиғим (контейнер ёки автоцистерна) рақами;
- сиғимда (контейнер ёки автоцистерна) сақланаётган нефть маҳсулотининг миқдори;
- сиғимда (контейнер ёки автоцистерна) сақланаётган нефть маҳсулотининг сатҳи баландлиги, (сув алоҳида ҳамда бирга);
- нефть маҳсулотининг тегишли давлат стандарти;
- нефть маҳсулотидан намуна олинган санаси ва вақти;
- нефть маҳсулотидан намуна олишда ҳамда муҳрлашда тегишли давлат стандартлари кўрсатилиши; - нефть маҳсулотидан намуна олган ваколатли шахслар гуруҳи Ф.И.Ш. лавозими ҳамда имзоланган ҳолда бўлишлиги шартдир.

Нефть маҳсулотларидан тегишли давлат стандартлари бўйича намуналар олиниб, муҳрлангандан сўнг ўрнатилган тартибда 2 нусхада Намуна Олиш Далолатномаси тузилади. Намуна Олиш Далолатномасида юқоридаги этикеткада кўрсатилган маълумотлар киритилиб, намуна олган ваколатли шахслар гуруҳи Ф.И.Ш. лавозими ҳамда имзоланган ҳолда тўлдирилган бўлиши кўрсатилади.

Шундан сўнг Намуна Олиш Далолатномасининг иккинчи нусхаси ҳамда олинган намуналардан бир нусхаси текширилаётган объектда (корхона ёки ташкилот) қолдирилади. Намуна Олиш Далолатномасининг биринчи нусхаси ҳамда қолган намуналар тегишли давлат стандарти бўйича сифат таҳлилларини ўтказиш учун Тошкент ҳудудий бошқармасига қарашли назорат-кимё лабораториясига юборилиши тўғрисида тушунчалар берилди.

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions