+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ўздавнефтгазинспекция”нинг 2018 йил 1 ярим йилида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисда”ги Қонуни талабаларининг бажарилиши юзасидан “Ўздавнефтгазинспекция”га жорий йилнинг 1 ярим йилида жами 205 та, шу жумладан жисмоний шахслардан 103 та, юридик шахслардан 102 та мурожаатлар келиб тушган.

Шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан 62 та, Вазирлар Маҳкамасидан 77 та, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг “ишонч телефони”дан 13 та, интерактив давлат хизматлари порталидан 1 та, онлайн бошлиқ виртуал қабулхонасига 9 та, инспекциянинг расмий веб-сайтига 1 та, инспекциянинг “ишонч телефони”га 9 та, почта алоқаси орқали 23 та ҳамда вазирликлар ва идоралардан 10 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этди.

Мурожаатларда асосан табиий ва суюлтирилган газ, маиший газ баллонлари ҳамда нефть маҳсулотлари таъминоти, табиий газ учун дебитор қарздорлик, газ таъминоти ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари тўғрисида, АЁҚШ, АГТКШ, АГТШларда нефт маҳсулотлари, табиий ва суюлтирилган газни кам берилиши, сифати, нарҳлари масалалари кўтарилган.

Мурожаатларнинг 171 таси қаноатлантирилган, 10 тасига тушунтириш берилган,
15 таси тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идораларга ҳал этиш юзасидан хатлар юборилган, 3 таси рад этилган, 1 таси аноним деб топилиб кўрилмаган ва 5 таси жараёнда.

“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан 2018 йилнинг апрель-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланиб, инспекциянинг веб-сайтига жойлаштирилди.

Тасдиқланган жадвалга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бўлимларида жисмоний ва юридик шахсларни видео-конференц-алоқа орқали сайёр қабуллар ташкил этилди. Сайёр қабулларда жами 25 та юридик шахслар ва 3 та жисмоний шахслар иштирок этди.

Мазкур қабулларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўтарилган масалаларнинг 28 таси ҳал этилди ва 8 таси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, инспекциянинг “Ишонч телефони”га 9 та келиб тушган мурожжатлардан 5 таси ҳал этилди ва 3 тасини тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идораларга ҳал этиш юзасидан ҳатлар юборилди ва 1 таси жараёнда.

“Ўздавнефтгазинспекция”нинг “Ишонч телефони” билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом” қайта кўриб чиқилди ва 04.04.2018 йилда 41-и/ч-сон буйруқ билан тасдиқланди.

“Ўздавнефтгазинспекция”да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом қайта кўриб чиқилди ва 22.05.2018 йилда
63-и/ч-сон буйруқ билан Низомнинг Янги таҳрири тасдиқланди.

Шу билан бирга, инспекциянинг ҳудудий бўлимларига 2018 йилнинг 1 ярим йилида жисмоний ва юридик шахслардан жами 263 та (ундан 178 таси жисмоний шахслар, 85 таси юридик шахслар), шу жумладан 127 ёзма равишда, 78 та электрон тарзда ва 58 та оғзаки мурожаатлар келиб тушган ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 282 та (48,2%)га камайган.

Мурожаатларнинг барчаси ҳудудий бўлимлар томонидан назоратга олинган ва уларнинг 159 таси ўрганиб чиқилган ва мурожаатчиларга жавоблар берилган, 103 тасига тушунтиришлар берилган ва 1 таси кўриб чиқилмоқда.

Ҳудудий бўлимлар томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан олиб борилаётган ишлар натижасида жорий йилнинг 1 ярим йилида ижобий натижаларга эришилган. Жумладан:

мурожаатларда асосан газ таъминоти ходимлари ҳатти-ҳаракати, табиий газни нотўғри ҳисоб-китоб қилиниши, нореал дебиторлик қарздорлик, газ босими пастлиги, газ ҳисоблагични давлат кўригидан ўтказиш, хонадонларни табиий газ тармоғидан узиб суюлтирилган газга ўтказиш, истеъмолчиларни қиш мавсумида ноқонуний газдан фойдаланиши, маиший газ баллонлари ва суюлтирилган газ таъминоти, нарҳи, ғишт, оҳак ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ ажратиш, хулоса олиш бўйича 162 тани ташкил этгани ёки 2017 йилнинг шу даврига нисбатан 111 тага (59,3%) камайган;

АГТКШларда кам газ қуйилиши, нарх наво ҳар хиллиги, сиқилган газ ҳажмини ошириш, операторларнинг қўпол муомаласи, АГТКШ қуриш, автомобилларга суюлтирил-ган (сиқилган) газ сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия олишда муоммолар юзага келаётгани, шахар йўловчи ташиш корхонасига имтиёзли нархда суюлтирилган газ ажратилмаётгани, машина-механизмлар ёнилғи сарф меъёрлари ва сиқилган газга ўтказиш 47 тани ташкил этгани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 тага (51%) камайган;

АЁҚШларга нефть маҳсулотлари сотувга кам чиқарилаётгани, уларнинг сифати, қиммат нархларда сотилаётгани, шохобча операторлари муомаласи, нефть база ва ФЁТШ ходимлари ҳатти-ҳаракатидан норозилиги, нефт маҳсулотларида юзага келадиган табиий йўқолиш меъёрлари, нефть маҳсулотларини импорт орқали олиб келиб сотиш 37 тани ташкил этгани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 99 тага (72,8%) камайган;

ўтказилган текшириш натижаларидан норозилиги 1 тани ташкил этгани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 тага (50%) камайган;

Электр ва сув таъминоти, йўлларни асфальтлаш, ҳомийлик қилиш; фуқароларни сохаси бўйича тегишли ташкилотларга ишга жойлаштириш, ишдан бўшаганларни қайта иш жойига тиклаш, уларга уй жой ажратиш 14 тани ташкил этгани ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 тага (36%) камайган.

2018 йил 18 июлда “Ўздавнефтгазинспекция”нинг Ҳайъат йиғилишида марказий аппарат, бўлимлар ва ҳудудий бўлимларнинг барча ходимлари иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама этилди ва ишларни янада яхшилаш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.


“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions