+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг юридик шахсларини видео-конференц-алоқа тизими орқали сайёр қабуллари тўғрисида Маълумот.

Тасдиқланган жадвалга асосан жорий йилнинг июнь ойида видео-конференц-алоқа тизими орқали Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг жисмоний ва юридик шахсларини сайёр қабуллари ўтказилди.

Сайёр қабулларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида фаолият юритаётган
12 та тадбиркорлик субъектлари ва 2 та фуқаролар қатнашди ва улар томонидан автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ ҳажмини кўпайтириш, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси майдони ёнида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қуриш, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига лицензия олиш, автомобилларга ўрнатилган газ баллонлари бўйича суюлтирилган ва сиқилган газ сарфи меъёрлари, нефть маҳсулотларини сақлашда табиий йўқолиш меъёрлари, ишлаб чиқариш учун табиий газ нархини 1,6 коэффициент билан тўловни амалга ошириш, табиий газдан фойдаланиш бўйича хулоса олишда Давлат стандарти корхоналари томонидан маълумотлар олишда муаммоларга дуч келинаётганлиги ҳақида мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions