+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг ижроси ва бу борада истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан семинар ўтказилди

Энергоресурлардан оқилона фойдаланиш учун манбаларни аниқлаш, чора тадбирлар белгилаш ва амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 7 июнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Энергиядан оқилона фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларининг ижроси ва бу борада истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган ишлар юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 412-I-сон энергиядан оқилона  фойдаланиш тўғрисидаги қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги № 06/99-5-сон топшириғи ижроси юзасидан амалга ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Семинарда ўтган давр мобайнида бу борада муайян ишлар амалга оширилган бўлсада, ҳали ҳануз камчиликлар кузатилаётгани тўғрисида тўҳталиб ўтилди.

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions