+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг юридик шахсларини видео-конференц-алоқа тизими орқали сайёр қабуллари тўғрисида маълумот

Сайёр қабулларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида фаолият юритаётган 12 та тадбиркорлик субъектлари ва 3 та фуқаролар қатнашди ва улар томонидан автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаларига табиий газ ҳажмини кўпайтириш, автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси майдони ёнида автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаси қуриш, автомобилларга газ тўлдириш шохобчасини автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчасига айлантириш, аҳолининг маиший газ баллонлари учун хизмат кўрсатишга қурилган суюлтирилган газ қуйиш пунктига лицензия олиб фаолият юритиш, жамият биносида автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаси қуриш, АЁҚШда Аи-91 ва дизель ёнилғиси сотиш учун маҳсулот олиш, янги қуриб битказилган коллекторга газ қувурларини кўчириш, ишлаб чиқариш учун табиий газ нархини 1,6 коэффициент билан тўловни амалга ошириш, табиий газдан фойдаланиш бўйича хулоса олишда Давлат стандарти корхоналари томонидан маълумотлар олишда муаммоларга дуч келинаётганлиги, аҳоли хонадони учун ассосиз равишда табиий газ учун қарздорлик ҳисоблангани ҳақида мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тартибда тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбикорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш юзасидан «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ «Ўзстандарт» агентлиги ва Анжижон вилояти ҳокимлигига хатлар юборилди.

“Ўздавнефтгазинспекция” ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions