+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти томонидан видео конференц алоқа тизими орқали сайёр қабули бўлиб ўтди

“Ўздавнефтгазинспекция”да жорий йилнинг апрель ойида видео конференц алоқа тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг юридик шахслари сайёр йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган 6 та тадбиркорлик субъектлари қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар бўлди.   Жумладан: «Нур Газ Нукус» МЧЖ рахбари Б.Сабуров ғилдиракка кийдирилган эскирган резина чамбарлар (шина)ни қайта ишлаш мини заводи очишни режалаштиргани, ушбу заводда шиналарни қайта ишлаш натижасида ишлаб чиқилган ёнилғи маҳсулотини хусусий АЁҚШ оркали сотиш учун лицензия олиш тартиби юзасидан тушунтириш бериш тўғрисида;

«Хожели Пропан Газ» МЧЖ қарашли автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчаси рахбари Р.Каскенов АГТКШ орқали табиий газ сотиш қуввати ойига 750 минг. м3 газни ташкил қилган ҳолда амалда «Қорақалпоғистонгаз» филиали билан ойига 500 минг.м3 газ хажмига шартнома тузишгани тўғрисида;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳусусийлаштирилган АЁҚШлар уюшмаси раиси
М.Байниязов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 30 мартда тасдиқланган «Халқаро аҳамиятдаги автомагистраллар бўйлаб ЕВРО-4 ва ундан юқори талабдаги автобензин ва дизель ёқилғиларини сотишни» мавжуд АЁҚШлар эгалари ҳисобидан реконструкция қилиниб, ушбу АЁҚШларда мазкур маҳсулотлар сотилса давлат маблағларини иқтисод қилиниши тўғрисида;

«ТРИ-А» МЧЖ раҳбари Б.Сарсенов жамиятга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цеҳига оҳак ишлаб чиқариш учун табиий газ нархини 1,6 коэффициент билан тўловни амалга ошириш учун рухсат олишда амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан мурожаатлари эшитилди ҳамда уларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Хоразм вилояти бўйича эса 5 та тадбиркорлик субъектлари қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаатлар келиб тушди ва уларга тегишли тавсия ва таклифлар берилди.

Жумладан, «Шарқ гўзали» МЧЖ раҳбари А.Раимовнинг автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси (АГТҚШ)да қиш мавсумида шохобчада табиий газ босими пасайиб кетиши,
шохобчани иш фаолиятига салбий таъсир қилаётганлиги, яъни фаолият тўхтаб қолаётганлиги тўғрисида мурожаат этди ва унга қўшимча равишда ўрнатилган тартибда сиқув компрессори ўрнатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсия берилди.

«Боёт ғишт» МЧЖ рахбари Х.Эгамберганов табиий газдан фойдаланиш бўйича хулоса олишда муаммолар чиқаётганлиги, жумладан Давлат стандарти корхоналари томонидан маълумотлар олишда муаммоларга дуч келинаётганлиги тўғрисида мурожаат этди ва унга хулосалар олишда Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 22-сон қарори талаблари бажарилиши шартлиги тўғрисида тушунтириш берилди.       

Шунингдек, тадбикорлик субъектлари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш юзасидан «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ва «Ўзстандарт» агентлигига хатлар юборилди.


«Ўздавнефтгазинспекция» ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions