+99871 253-27-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


ТАДБИРКОРЛИКДА ХАВФСИЗЛИК – МУВОФАҚҚИЯТ ГАРОВИ

"Ўздавнефтгазинспекция" Қашқадарё худудий бўлими, “Саноатгеоконтехназорат” ДИ Қашқадарё минтақавий инспекцияси ҳамда Қашқадарё вилояти Фавқулотда Вазиятлар Бошқармаси билан биргаликда Қашқадарё вилояти ҳудудида фаолият юритаётган 38 та Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 05/14-1-сонли топшириғига асосан 2018 йил 24-январ куни семинар-йиғилиш ўтказилди.

Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 815-сонли қарори ва 2015 йил 11-ноябрдаги 326-сонли қарорига қатъий риоя қилиш зарурлиги, автотранспорт воситаларига газ тўлдиришда хавфсизликка риоя қилишни таъминлаш ва давлат назоратини олиб бориш тартиби белгилаб қўйилганлигини тушунтириб ўтилди. Ушбу регламентнинг асосий бандлари тўғрисида тўхталиб, шохобча фаолиятига ва ҳайдовчи ва йўловчилар соғлигини сақлаш учун асосий эътиборни нималарга қаратиш кераклиги эслатиб ўтилди.

Республикамиз ҳудудида охирги вақтларда тез-тез содир бўлаётган автомобилларда сиқилган табиий газ билан боғлиқ нохуш воқеаларнинг келиб чиқаётганлиги, автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, фавқулотда вазиятларга тайёр туриш ва уларни олдини олиш чоралари тўғрисида тадбиркорлар огоҳлантирилди.

Семинар-йиғилиш баҳс-мунозара шаклида ўтди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар билан мурожаат қилишиб уларнинг ечимини топиш учун керакли кўрсатмалар олишди.

«Ўздавнефтгазинспекция» ахборот хизмати.

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions