+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш ҳамда Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан “Ўздавнефтгазинспекция” ходимларини “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирлаш ва рағбатлантириш

2017 йил 1 сентябрда Ўзбекистон халқи Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини ҳамда Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрамини нишонлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўздавнефтгазинспекция” Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 13 июлдаги 328-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб, нефть маҳсулотлари ва газ сотиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигини мустаҳкамлашда ва нефть-газ тармоғини ривожлантиришда ўзининг ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллигини нишонлаш ҳамда Нефть ва газ саноати ходимларининг касб байрами муносабати билан инспекцияда эришган ютуқлари учун бир қатор ходимлар "Фахрий ёрлиқ" билан тақдирланди ва рағбатлантирилди. 

"Ўздавнефтгазинспекция" Ахборот хизмати  

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions