+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Тошкент вилоятида аҳоли истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан профилактик семинар йиғилиши ўтказилди

     “Ўздавнефтгазинспекция”нинг 2017 йил 6 июндаги 07/87-сонли топшириғига асосан 2017 йил 21 июнда Тошкент вилояти мажлислар залида Тошкент вилоятида аҳоли истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирлари юзасидан профилактик семинар йиғилиши ўтказилди.

Мазкур йиғилишда Тошкент вилоят ҳокимлиги, “Ўздавнефтгазинспекция” раҳбарияти ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлими ходимлари, “Ўзнефтмаҳсулот” мутасадди ходимлари, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси, Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хафсизлиги хизмати, вилоятдаги нефть база унитар корхонаси мутахассислари ҳамда 130 та хусусий АЁҚШлар раҳбар ходимлари қатнашди. 

         Йиғилишда қўйидаги масалалар бўйича тушунтиришлар берилди:

“Ўздавнефтгазинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бўлими томонидан ўтган давр мобайнида қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан таништирилди ҳамда хусусий корхоналарга қарашли АЁҚШлар томонидан сотилаётган нефть маҳсулотларини миқдоридан уриб қолиш, сифатсиз маҳсулот тарқатиш ва белгиланган нархлардан ошириб сотиш каби ҳолатларни олдини олиш бўйича батафсил тушунчалар  ва таклифлар, “Ўзнефтмаҳсулот”АК метрология ва сифат бўлими бошлиғи томонидан “Тадбиркорлик субъектларида нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобини юритиш масалалари юзасидан ҳамда ушбу масалалар бўйича мавжуд муоммаларни ечимлари тўғрисида, Тошкент вилоят солиқ бошқармаси мутахассиси томонидан нефть маҳсулотларини сотишда солиққа оид қоидаларга амал қилиш қилиш юзасидан тушунтириш, Тошкент вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хафсизлиги хизмати мутахассиси томонидан АЁҚШда нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда ёнғин хафсизлиги қоидаларига риоя этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Учрашув давомида хусусий АЁҚШ раҳбар ходимларига нефть маҳсулотларини Автомобилларга ёнилғи қуйиш шаҳобчалари томонидан автотранспортларга  миқдор ва сифат жиҳатидан тўғри етказиб бериш, беҳуда исроф бўлишини олдини олиш, лицензия битимларини бажариш бўйича                8 турдаги қўлланма ва эслатмалар тарқатилди.

"Ўздавнефтгазинспекция" Ахборот хизмати

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions