+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


БОШЛИҚ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ

Масъулиятни унутманг. Хайдовчилар диққатига

Республикамизда автотранспорт воситаларининг автобензин ёки дизель ёнилғиси ўрнига сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасидан фойдаланиши сўнги пайтларда оммалашиб бормоқда. 

Бу ўз навбатида хайдовчиларга қўшимча масъулият юклаш билан бир қаторда газ баллон ўрнатилган автотранспорт воситаларидан фойланишдаги талаб ва қоидаларни билиш ва уларга қатъий амал қилишни, шунингдек автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчалари ҳамда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ходимлари томонидан газ баллонли автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатишда хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этишни талаб этади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 48-бандида автотранспорт воситаларига фақат СПГ-1 (металл) русумдаги баллонлари ўрнатиш ва СПГ-2, СПГ-3, СПГ-4 русумли газ баллонлари билан жиҳозлаш тақиқиланганилиги кўрсатиб ўтилган. 

Қарорга муфофиқ навбатдаги техник кўрикдан ўтказилмаган баллонли автотранспорт воситасига ҳамда газ ускунаси ёки уларнинг қувури ва уланмаларининг герметиклиги таъминланмаслиги натижасида газнинг сизиб чиқиш холати аниқланганда газ, тўлдириш шланги ёнида туриш, босим остида бўлган шлангни ечиб олиш,газ баллони ускуналарини таъмирлаш тақиқланган. 

Хужжатнинг 73 ва 76-бандларда сиқилган газ тўлдириладиган баллонларга максимал газ босими 20 MПa дан ошмаслиги ва улардан фойдаланиш муддати 15 йил ёки 15 000 мартагача газ баллони тўлдирилиши мумкинлиги,74-бандида суюлтирилган газ тўлдириладиган баллонларга ишчи босим 1,6 МПа ошмаслиги талаблари белгилаб берилган.

Амалдаги тартибга кўра, сиқилган табиий газ тўлдиришга мўлжалланган баллонлар ҳар 3 йилда 1 маротаба, суюлтирилган нефть гази тўлдиришга мўлжалланган баллонлар ҳар 2 йилда 1 маротаба даврий равишда техник кўрикдан ўтказилиши лозим. белгилаб берилган. Юқорида кўрсатилган талаблардан келиб чиққан ҳолда суюлтирилган (пропан) ва сиқилган (метан) газ билан тўлдириш ускунаси билан жихозланган автомобилларни шохобчаларга кириб уларга газ ёқилғиси (суюлтирилган ва сиқилган) билан тўлдириш ишлари амалга оширилишида хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш шарт. 


“Ўздавнефтгазинспекция” Тошкент шаҳар бўлими 

бош технологи У.Тўлаев

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions