+99871 281-20-96
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


“Ўздавнефтегазинспекция” томонидан 2016 йил 4-чорагида ахборот коммуникация технологияларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги “Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 184-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора – тадбирлари ҳақида”ги 188-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида инспекциянинг давлат хизматлари, шакллари ва бланкалари қайта хатловдан ўтказилиб, инспекциянинг давлат хизматлари кўрсатишдаги 45 та вазифалар рўйхати тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сон қарорига мувофиқ, “Ўздавнефтгазинспекция”да жорий йил 4-чораги учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан жорий қилинган АКТни баҳолаш рейтингларига кўра расмий веб сайт ва электрон давлат хизматларини кўрсатиш бўйича  44,47 %, Электрон ҳужжат алмашиниши ва ахборот тизимлари бўйича 25,03 %, Ахборот хавфсизлиги бўйича 19,5 % ҳамда ташкилий қисм бўйича 4,5 % ни ташкил этиб, жами 93,30 % ни ташкил этди.

Шунингдек, Республикадаги 119 та вазирлик ва идоралар орасида 7 ўринда, Ёқилғи энергетика комплекси тасарруфидаги 13 та вазирлик ва идоралар орасида 2 ўринни эгалладик.

Жорий йилнинг февраль ойида Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси томонидан инспекцияда Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш ҳолати юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг 10-бандига асосан Компьютер воситаларидан фойдаланувчиларнинг кириш ҳуқуқларини тақсимлаш учун инспекциянинг серверига “Active Directory” администраторлик ҳуқуқини амалга ошириш тизими ўрнатилди.

“Ўздавнефтгазинспекция”да марказий инспекторлик бўлимлари билан ҳудудий бўлимлари орасида маълумотларни ва селекторни сифатли ўтиши учун 12 та ҳудудий бўлимнингVPN тезлиги 1 мб/с дан 2 мб/с га кўтарилди. Бу эса инспекцияда селекторни сифатли ўтишига шароит яратиб берди.

Инспекцияда селекторни сифатли ўтиши учун инспекция компьютерлари uzngi.uz домен тизимига ўтказилди. Селектор учун Net Speakerphone дастурининг ўрнига янги замонавий “ЛИНК” дастури ишга туширилди.

“Ўздавнефтгазинспекция”нинг расмий www.uzngi.uz веб-сайти ва Ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги даражасини аниқлаш бўйича Ахборот хавфсизлиги таъминлаш маркази томонидан экспертизадан ўтказилди.

“Ўздавнефтгазинспекция”нинг ахборот хавфсизлигига масъул шахс “Ахборот хавфсизлиги” ўқув курси ҳамда инспекциянинг 161 нафар ходими “Электрон Ҳукумат” ўқув курси бўйича Тошкент Ахборот Технологиялари Университетининг “Электрон Ҳукумат” ўқув марказида малакалари оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 августдаги “Очиқ маълумотлар тақдим этилиши ҳисобга олинган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 232-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ўздавнефтгазинспекция”нинг очиқ маълумотлар тўпламини ҳар чоракда янгилаб борилиши йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 майдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ахборот ҳамкорлиги тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 120-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ўздавнефтгазинспекция”нинг 6 хил турдаги давлат хизматлари ягона реестрга киритилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сон Қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Инспекция объектлари” ахборот тизимини “Электрон Ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан жорий этилган марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, 2017 йил 1 чораги якунига қадар интеграция қилиш ишларини якунлаш белгиланган.

Манба: "Ўздавнефтгазинспекция" ахборот хизмати

 

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions