+99871 268-04-50
Ишонч телефонлари
Ишлаш вақти: 09:00 дан 18:00 гача
Қабул кунлари: Душанбадан Жумагача


Ишонч телефонлари

 267- 35 - 30 - ДЕВОНХОНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция” фаолияти учун ягона телефон рақами (девонхона)   Девонхона регламенти

 268 - 04 - 50 - ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси “Ўздавнефтгазинспекция”нинг “Ишонч телефони” иш тартиби Юклаб олиш

Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 5 майдаги "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-369-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4725-сон фармони ҳамда бошқа меёрий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида инспекция раҳбар ходимлари, марказий аппарати, марказий ва ҳудудий бўлимларида "Ишонч телефонлари” ташкил этилган бўлиб, ушбу телефон номерлари орқали жисмоний ва юридик шахслар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари ва муаммоли масалалар ечими юзасидан аризалар беришлари мумкин.
"Ишонч телефонлари”га ҳафтанинг иш кунларида ҳар куни (байрам кунларидан ташқари) соат 9.00 дан 18.00 гача (13.00 дан 14.00 гача тушлик) мурожаат этишлари мумкин.

“Ўздавнефтгазинспекция” ишонч телефонлари Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 3 декабрдаги № ЎРҚ-378-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги № 73-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Ўздавнефтгазинспекция”нинг 2015 йил 22 апрелдаги № 43-сон буйруғи билан тасдиқланган  “Ўздавнефтгазинспекция”да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ”га асосан ташкил этилган бўлиб, унда жисмоний ва юридик шахлар мурожаатлари билан ишлаш тартиби белгилаб берилган.

ЭСЛАТМА:

Жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси  (кейинги ўринларда «Ўздавнефтгазинспекция» деб аталади) нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсати қазиб олиш, уларни қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Қуйидагилар «Ўздавнефтгазинспекция»нинг вазифалари ҳисобланади:

нефть маҳсулотлари ва газ сотиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;

нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

«Ўздавнефтгазинспекция» ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

юридик шахслар томонидан нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланилишини, уларнинг сотилишини, сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилиш;

газдан белгиланган мақсаддан ташқари фойдаланилишига йўл қўймаслик ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, газ истеъмолчилари (аҳолидан ташқари) ўзбошимчалик билан ўрнатиб олган газдан фойдаланиш қурилмаларини аниқлаш юзасидан газ сотувчи ташкилотлар ва газ узатиш ташкилотлари ишларини белгиланган тартибда назорат қилади;

Бўлимлар

Телефон

Раҳбарият

(0-371) 267-56-01

МАРКАЗИЙ АППАРАТ

Марказий инспекторлик бошқармаси

(0-371) 267-23-46

(0-371) 267-28-17

Юрисконсульт

(0-371) 267-35-30

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

(0-371) 268-04-50

ХУДУДИЙ БЎЛИМЛАР

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими

(0-361) 224-25-04

Андижон ҳудудий бўлими

(0-374) 234-01-41

Хоразм ҳудудий бўлими

(0-362) 223-01-10

Фарғона ҳудудий бўлими

(0-373) 226-00-60

Қашқадарё ҳудудий бўлими

(0-375) 221-04-03

Наманган ҳудудий бўлими

(0-369) 223-03-73

Навоий ҳудудий бўлими

(0-436) 223-40-78

Бухоро ҳудудий бўлими

(0-365) 221-51-41

Жиззах ҳудудий бўлими

(0-372) 222-80-29

(0-372) 222-79-94

Самарқанд ҳудудий бўлими

(0-366) 233-63-63 

(0-366) 234-27-07

Сурхондарё ҳудудий бўлими

(0-376) 223-09-96

Сирдарё ҳудудий бўлими

(0-367) 225-14-18

Тошкент ҳудудий бошқармаси

(0-371) 253-08-94

(0-371) 253-13-58

Сайтни ишлаб чиқиш бўйича ҳамкор Sarkor Solutions